Қуддусда юк автомобилининг пиёдаларга бориб урилиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Исроил полицияси гап теракт ҳақида кетаётганлигини маълум қилди.
«Полиция машинани одамларга йўналтирган террорчининг шахсини аниқламоқда. У йўқ қилинди», — дейилади полиция матбуот хизмати баёнотида.
The Jerusalem Post нашри воқеа жойида ишлаётган шифокорларга таяниб, транспорт воситаси автобусдан чиқаётган бир гуруҳ ёшларга бориб урилгани ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)