Тайваннинг Тайбэй шаҳрида 500 га яқин ўқувчи сифатсиз мактаб тушликларидан заҳарланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шаҳар таълим департаментига кўра, Тайбэйдаги тўртта бошланғич мактаб ўқувчиларида заҳарланиш аломатлари 6 январь, жума куни пайдо бўла бошлаган.
Етти нафар болага гастроэнтерит ташхиси қўйилди, бироқ уларни касалхонага ётқизишга эҳтиёж бўлмади. Маҳаллий расмийлар ушбу ва яна 19 мактабга озиқ-овқат етказиб берувчи фирмалар фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.
Таом намуналари экспертизага юборилди, натижалар икки ҳафта давомида чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)