Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қуддусда юк автомобилининг пиёдаларга бориб урилиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Исроил полицияси гап теракт ҳақида кетаётганлигини маълум қилди.

«Полиция машинани одамларга йўналтирган террорчининг шахсини аниқламоқда. У йўқ қилинди», — дейилади полиция матбуот хизмати баёнотида.

The Jerusalem Post нашри воқеа жойида ишлаётган шифокорларга таяниб, транспорт воситаси автобусдан чиқаётган бир гуруҳ ёшларга бориб урилгани ҳақида хабар берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар