Бангладешнинг марказий қисмида поезднинг микроавтобус билан тўқнашуви оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Dhaka Tribune нашрига кўра, ҳодиса Ғозипур шаҳри яқинидаги темир йўл кесишмасида 8 январь, якшанба куни маҳаллий вақт билан 10:00 атрофида юз берди.
Полиция ҳалок бўлганлар шахсини аниқламоқда, ҳодиса юзасидан текширув бошланди.
Изоҳ (0)