Сомали пойтахти Могадишода 7 январь, шанба куни кечки пайт рўй берган портлашлар туфайли камида тўрт киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий хавфсизлик зобитининг «Синьхуа» агентлигига билдиришича, пойтахтнинг Ходан туманидаги ресторанда юз берган портлашда жабрланганлар орасида ҳукумат мансабдорлари бор.
Изоҳ (0)