Туркия ташқи ишлар вазирлигидан Фатҳуллоҳ Гулен ғояларига садоқати учун 350 нафар дипломат лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Вазирга кўра, ТИВдан жами 408 киши ишдан бўшатилди. Улардан 350 нафари дипломат ҳисобланади.
Изоҳ (0)