ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича Саудия Арабистони етакчилик қилаётганини билдирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«ОПЕКнинг айрим давлатлари, шу жумладан, Саудия Арабистони, келишув бўйича ҳажмларни қисқартиришда етакчилик қилмоқда», — деди Баркиндо.
30 ноябрь куни ОПЕК саккиз йил ичида биринчи марта нефть қазиб олишнинг суткалик ҳажмини 1,2 миллион баррелга қисқартиришга қарор қилди. 2017 йил 1 январидан суткалик кўрсаткич 32,5 миллион баррелни ташкил этиши айтилган.
Изоҳ (0)