Amazon асосчиси ва раҳбари Жефф Безос 2017 йилнинг биринчи ҳафтасида компания акциялари 4 фоизга (795,99 долларгача) қимматлашиши туфайли, ўз бойлигини 3,8 миллиард долларга кўпайтирди, деб ёзади Forbes.
6 январь, жума кунининг ўзидаёқ Amazon’нинг 80 миллионта акциясига эгалик қилувчи Безос 1,3 миллиард доллар орттирди. Унинг давлати 68,7 миллиард долларга етди, натижада у Forbes’нинг реал вақт режимида тузиладиган рейтингида дунёдаги энг бой одамларнинг тўртинчисига айланди. Рўйхатда ундан олдинги поғоналарни америкалик Билл Гейтс ва Уоррен Баффет ҳамда испаниялик Амансио Ортега банд қилиб турибди.
Amazon акциялари нархининг кўтарилиши компаниянинг янги қурилмаси — Echo смартдинамиклари муваффақияти билан боғлиқ. 6 январь куни Лас-Вегасда очилган маиший электроника кўргазмасида янги девайс оммани «забт этгани» айтилмоқда.
Изоҳ (0)