Қуддусда юк машинаси билан аскарларга ҳужум қилган террорчи ИШИД жангариси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху баёнот берди, деб хабар қилади «Ведомости».

Foto: EPA

Фото: EPA

Нетаньяхунинг сўзларига қараганда, гумондор «барча белгиларига кўра» ИШИДга алоқадордир.

Шунингдек, у Қуддусдаги теракт Франция ва Германиядаги шунга ўхшаш терактлар билан боғлиқлигини тахмин қилиб кўрди.

Охирги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.