Рио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган уч нафар боксчи — Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров, шунингдек, оғир атлетикачи Руслан Нуриддиновнинг бронзадан ишланган ҳайкалчалари Миллий олимпия қўмитаси учун тақдим этилди.
Бунда ҳайкалтарошлар Рио қаҳрамонларининг мухлислар ёдида қолган сиймосини гавдалантиришга ҳаракат қилган. Масалан, Нуриддинов энг оғир тошни ўзига бўйсундирганида, тилини чиқариб олганди. Ижод намунасида бу назардан четда қолиб кетмаган.
Ҳасанбой Дўстматовнинг ғолиб деб эълон қилинган вақтдаги юз ифодаси ва қўл ҳаракатлари, Фазиддин Ғоибназаровнинг эса майкасиз образи бронзадан ишланган. Руслан Нуриддинов қўлида штанга кўтариб тургани учун, унинг ортида мамлакат байроғи акс этмаган.
Ҳайкалчалар МОҚ музейидан ўрин эгаллади.
Изоҳ (0)