Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян терма сардори Одил Аҳмедов фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақидаги ахборот билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Самвел Бабаяннинг қайд этишича, ҳозирда Россиянинг «Краснодар» клубида тўп суриб келаётган Одил Аҳмедов ҳозирги клубига наф келтиришда давом этиш ниятида.
Мен пайшанба куни Одил билан гаплашдим. У Россия жамоасини тарк этмоқчи эмаслиги айтди, «Краснодар»нинг йиғинига бориб, ўртоқлик учрашувларида қатнашади. Ҳозир у Тошкентда таътилда.Аввалроқ Одил Аҳмедовга Хитойнинг бир қатор клублари қизиқиш билдираётгани, айни вақтда, у «Шанхай SIPG» клуби билан шартнома имзолаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.Самвел Бабаян, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи
Хитойнинг «Шандонг Луненг» клуби «Краснодар»дан Одил Аҳмедовни 8 миллион еврога сотиб олишга яқин
ОАВ: Одил Аҳмедов бразилиялик Халк ва Оскар ўйнайдиган Хитой клуби билан шартнома тузиб бўлган
Бундеслигада тўп суриш орзусидаги Одил Аҳмедов Испания, Германия ва Франция клубларидан таклифлар борлиги ҳақида айтди
Изоҳ (0)