Аргентиналик олимлар Ер сайёрасида 545 миллион йил муқаддам яшаган тирик организм қолдиқларини аниқлади. Артефакт Буэнос-Айрес провинциясининг Олаваррия шаҳарчаси яқинидан топилди, деб хабар беради «ТАСС».
Топилма Эдиакарий даврига (635–541 миллион йил муқаддам) оид тош жинсларидан аниқланди.
«Биз структураси бор организм изини топдик. Бу жонивор бўлганми, ўсимликми, билмадик, негаки у давр учун буларни фарқловчи ҳеч нарса маълум эмас. Одатда биз ўсимлик организмлар ҳақида гапирамиз. Лекин бу ҳам унчалик тўғри бўлмагани боис биз топилмани биота деб атаймиз», — деди геолог Мария Хулия Арроуй.
Тадқиқотлар организм Кембрий давридан олдин яшаганини кўрсатмоқда. Шу пайтга қадар бу қадар қадимий биоталар Парагвай ва Бразилиядан аниқланган эди. Аммо, аргентиналик олимларнинг фикрича, Алаваррия топилмалари янада қадимийроқдир.
Изоҳ (0)