АҚШ ўзини КХДР томонидан бўладиган ракета ҳужумидан ҳимоя қилиш учун воситаларга эга. Бу ҳақда журналистлар учун брифингда АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Питер Кук маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бизда минтақа учун ракетага қарши мудофаа воситаси — ‘соябон’ бор, у Қўшма Штатларни ҳимоя қилиш имконини беришига ишонамиз», — деди Кук. У АҚШ Осиё-Тинч океани минтақасига мудофаа воситаларини жойлаштириб, у ердаги иттифоқдошлари билан бирга ишлашда давом этишини таъкидлади.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўзининг Янги йил мурожаатида мамлакатда яратилаётган қитъалараро баллистик ракета «ишлаб чиқишнинг сўнгги босқичида тургани» ва «агар АҚШ тажовузкор сиёсатини бас қилмаса, КХДР ўз ҳарбий саоҳиятини мустаҳкамлаши»ни эълон қилган эди. Ўз нутқида Ким Чен Ин КХДРни «Шарқнинг ядровий давлати» деб атади.
Изоҳ (0)