Туркия ҳукумати мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режимини уч ойга узайтирди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Anadolu агентлигига таяниб.
Туркия парламенти мамлакатда фавқулодда ҳолар режимини узайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилди. У шу йилнинг 19 январида кучга киради.
Фавқулодда ҳолат мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг 21 июль, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 дан бошлаб уч ой муддатга жорий этилди. Октябрда Туркия расмийлари фавқулодда ҳолат тартибини 3 ойга узайтирди.
Мазкур тартиб мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга маҳаллий парламент розилигисиз қонунлар қабул қилиш ва ҳуқуқ ҳамда эркинликларни чеклаш имконини беради.
Изоҳ (0)