Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинцияси расмийлари H7N9 парранда гриппи юқиши билан боғлиқ янги ҳолатни тасдиқлади. Мамлакат миллий радиосига кўра, охирги ҳафталарда вирус билан касалланиш ҳолатлари 19 тага етган, дея хабар беради «ТАСС».
«Парранда дўконининг 49 ёшли ходими касалхонага жойлаштирилди», — дейилади расмийлар баёнотида.
Хитойда H7N9 оммавий тарқалиши 3 йил аввал қайд этилган, ўшанда вирус туфайли 36 киши ўлганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)