Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали «Ўзбекистон» телеканалидаги байрам дастурини танқид қилди, деб ёзади «Qalampir.uz».
Ўз фикрларини баён этиш асносида бир хонанданинг чиқишларидан суратларни жойлаштирар экан, танилмаган хонандалар байрам дастурларида чиқишига алоҳида эътибор қаратди.
«Ўзбекистон» телеканали шунча вақт кетказиб, шундай хонандаларни топиб, Янги йил базмига чақирибди ёки продюсерлари бориб келган... Аҳволини қаранг, шунча санъатда ишлаб, кўрмаганман ва танимайман ҳам. Тўғри, бир-икки қаҳрамонлар чиқишди. Майли, уларни чиқишига ҳамма ўрганиб ҳам қолди. Халқимиз гапиради, куяди шулардан бошқа йўқми, деб – фойдаси йўқ. Майли, уларнинг овози бор, иқтидори бор. Бир кун бирор одам ўзи бир хилликдан зерикиб, ўзгармаса, ҳозирча шунақа бўлаверади. Қанча канал бўлса, қойил ҳамма жойга улгуришибди. Россия каналларини қаранг қанақа чиройли дастурлар ва энг кучли санъаткорлар чиқишди. Ёшлари нечада бўлса ҳам, бирорта халқ танимайдиган санъаткорни кўрмайсиз.Гулбаҳор Эрқулованинг танқидлари ижтимоий тармоқда муҳокамага айланиб кетган. Эрқулова дастурни олиб борган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевга алоҳида эътироз билдирди.Гулбаҳор Эрқулова
Декорация бир хил. Шундай экан, об-ҳаво ҳам бир хил. Лекин кимдир иссиқ, кимдир енгил кийимда. Режиссёр шу жиҳатларга эътибор қаратмаган. Улуғбек деган қўшиқчидан бошқа олиб борувчи Ўзбекистонда йўқ деб ўйлашган. Қанча иқтидорли актёрларимиз, сухандонларимиз бор, ахир. Мана, Россия каналларида қўшиқчилар байрам кўрсатувиларини олиб боришади, лекин уларнинг дунёқарашлари бошқа, ҳамма санъаткорларни танишади ва тўғри баҳо беришади.Гулбаҳор Эрқулова бунгача Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Райҳон, Шаҳзода, Лола, Зиёда, Манзура, Муниса Ризаева каби қатор хонандаларни танқид қилган эди.Гулбаҳор Эрқулова
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)