Патологоанатомик текширув натижалари британиялик хонанда Жорж Майклнинг ўлими сабабларини очиб беролмади. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ўлим сабаби ноаниқлигича қолмоқда, қўшимча тестлар ўтказилади. Уларнинг натижалари билан бир неча ҳафтадан сўнг танишиш мумкин. Жаноб Майклнинг ўлимига ҳозирча мавҳум, бироқ шубҳа уйғотмайдиган деб баҳо бериш мумкин», — дейилади полиция баёнотида.
Хонанданинг менежери Майкл Липпман ўлимга юрак етишмовчилиги сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жорж Майкл ҳаётининг охирги йилида героин истеъмол қилиб, гиёҳванд бўлиб қолгани билдрилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)