Россиянинг Арманистондаги авиация базаси офицери Виктор Емельяновнинг ўлимига юрак фаолиятидаги ўткир етишмовчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда «Ведомости» мудофаа вазирлигига таяниб. Емельянов Еревандаги меҳмонхоналардан бирида ўлик ҳолда топилган.
«Жасадни кўздан кечириш чоғида ғайритабиий ўлим белгилари аниқланмади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳарбий хизматчининг вафотига юрак фаолиятидаги ўткир етишмовчилик сабаб бўлган бўлиши мумкин», — дейилади вазирлик баёнотида.
Ҳарбий база қўмондонлиги ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ҳодиса юз берган вазиятни аниқлаштирмоқда. 45 ёшли ҳарбий хизматчининг ўлими ҳолати бўйича жиноий иш очилди, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)