Бразилия шимоли-ғарбидаги Анисио Жобим қамоқхонасида маҳбуслар қўзғолонини бостириш чоғида 60 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РБК» маҳаллий хавфсизлик хизмати котиби Серхио Фонтесга таяниб.
Мантаус ташқарисида жойлашган ахлоқ тузатиш муассасасидаги тартибсизликлар 1 январь кундузи бир-бири билан душман бўлган иккита жиноятчи гуруҳ ўртасидаги жанжал туфайли бошланган. Тартибсизликлар чоғида маҳбуслар 12 нафар турма назоратчисини, шунингдек, бир неча маҳбусни гаровга олди ва бир неча соатдан сўнг уларни қўйиб юборди.
Қўзғолонни бостириш бўйича операциянинг эртаси куни маҳбуслар таслим бўлди. Операция пайтида маҳбуслар қамоқхона майдонидаги полиция қаршисига олти нафар боши танасидан жудо қилинган жасадни ташлади. Айни пайтда улар полиция ёки маҳбуслар эканлиги аниқланмоқда.
Таъкидланишича, қўзғолонни бостириш чоғида турмадан бир неча маҳбус қочиб кетган бўлиши мумкин. Уларнинг сони аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)