НАТО иттифоқчи мамлакат — Туркия билан бирдамлик рамзи ўлароқ штаб-квартирадаги байроқларни туширди. Бу ҳақда НАТОнинг расмий вакили Оана Лунгеску Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Штаб-квартирадаги барча байроқлар тушириб қўйилди. Янги йилда Истанбулда уюштирилган теракт юзасидан Туркия билан бирдам эканлигимизни билдирамиз», — маълум қилди у ва хабарга расм илова қилди.
Охирги маълумотларга кўра, Истанбулдаги тунги клубга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 39 кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, 70 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)