Бразилиянинг Манаус шаҳри қамоқхонасида уюштирилган маҳбуслар исёни чоғида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Штат хавфсизлик хизмати вакилининг билдиришича, маҳбусларнинг рақобатчи гуруҳлари ўртасида келиб чиққан муштлашув секин-аста кенг миқёсли исёнга айланиб кетган.
Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги билдирилмоқда. Штат ҳокимияти вакиллари етказилган зарар ҳажмини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)