Volvo компанияси автомобилга интернетда матнли, овозли ва видеоалоқа дастури — Skype’ни ўрнатган илк автоконцерн бўлди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Бироқ швед маркаси машиналаридаги дастурнинг функцияси овозли қўнғироқлар билан чекланган.
Skype билан фақат 90-йиллар сериясидаги моделлар — ХC90 кроссовери, шунингдек, S90 седани ва универсал V90 жиҳозланди. Дастур Skype for Business версиясида мультимедиа тизими билан яхлит ҳолга келтирилган. У учун алоҳида илова кўзда тутилган бўлиб, бошқарув мультимедиа тачскрини, шунингдек, рулдаги тугмалар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
90-йиллар сериясидаги Volvo эгалари Skype орқали қўнғироқ қилиши ва қўнғироқларни қабул қилиши мумкин, шунингдек, бир пайтнинг ўзида бир неча суҳбатдош билан конференц-алоқани ташкил этиши мумкин. Бундан ташқари, дастурда суҳбатларни ёзиб олиш имконияти кўзда тутилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)