Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Ш.Тешаевнинг интернетдаги виртуал қабулхонаси ишга тушди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Энди марказ фаолияти билан боғлиқ саволлар, мавжуд муаммо ва масалалар юзасидан мурожаатларни тўғридан-тўғри виртуал қабулхонага юбориш мумкин.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда бошқа илмий ва илмий-ёрдамчи ташкилотларнинг бирлашмаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)