29 декабрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 январни дам олиш куни деб эълон қилди. Фармойиш, қайд этилишича, «фуқаролар ва республика жамоат ташкилотларининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олиб» қабул қилинган.
2. Путин: Сурияда ўт очиш тўхтатилди, музокаралар бошланди. «Сурия бўйича келишувлар жуда нозик, улар алоҳида эътиборни талаб этади», — қўшимча қилди Путин.
3. Алишер Усмонов: «Ўзбекистонга фойда берадиган барча нарсани қилишга тайёрман». Агар уни Ўзбекистонга чақиришмаса, у Россия солиқ резиденти мақомини қайтариб олмоқчи.
4. Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедовнинг Хитой клубига ўтганини рад этди. Бир муддат аввал футболчининг Хитой клубига ўтиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
5. Фазлиддин Ғоибназаров: Мукофот пулларимни устозимга чин дилдан бераман, у эса доим ўзимга қайтаради. Аввалроқ баъзи нашрларда Олимпиада чемпиони мукофот пулларини мураббийига топширгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)