Facebook ижтимоий тармоғи Санта Клаус сифатида рўйхатдан ўтган америкалик фойдаланувчининг саҳифасини блоклаб қўйди, аммо у ростанам Санта Клаус эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этгач, аккаунтни қайтариб берди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар қилмоқда.
АҚШнинг Норт-Пол шаҳрида (Аляска штати) истиқомат қилувчи эркакнинг исми Санта, фамилияси Клаус эди. Шу боис Facebook вакиллари бу аккаунт ҳаққоний эканлигидан шубҳаланган ва тегишли ҳужжатларни сўраган. Бундан ташқари, Норт-Пол инглиз тилидан Шимолий қутб деб таржима қилиниши мумкин, бу эса ижтимоий тармоқ вакилларининг шубҳасини янада орттирган. Клаус ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхасини ҳамда Норт-Пол шаҳар кенгашига аъзолик ҳужжатларини тақдим этганидан сўнг муаммо ҳал этилди.
Эркак Норт-Полда истиқомат қилувчи ягона Санта Клаус эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)