Москва метросида илк бор Янги йилга бағишланган махсус поезд йўловчиларга хизмат кўрсатди. TJournal’нинг хабар беришича, поездни тантанали равишда йўлга чиқариш маросимида Қорбобо ҳам қатнашган.
Поезд байрамона чироқлар билан безатилган, ҳаракатланувчи таркибни бошқарувчи машинистлар эса Янги йил либосларини кийиб олган.
Вагонда эълон қилинадиган бекатларнинг номи ёзилган аудиоёзув россиялик хонандалар Лолита Милявская ва Валерий Сюткин томонидан махсус ўқиб берилган.
Москва метросидаги Янги йил поезди 15 январга қадар ҳаракатда бўлиши айтилмоқда.
Метрополитен раҳбари Дмитрий Пеговнинг қўшимча қилишича, ҳар Янги йил арафасида шундай поездлар метронинг турли йўналишлари бўйлаб ҳаракатланади.
https://www.instagram.com/p/BOjj5JrDmJl/
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)