Йил давомидаги беқарор об-ҳаво Буюк Британия ҳудудида капалак ва тукли арилар популяциясининг қисқариб кетишига олиб келди. Бу Буюк Британия миллий жамғармасининг йиллик ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар беради «Интерфакс».
Қишнинг енгил келиши, ёзда эса об-ҳавонинг ёмон бўлиши ўтнинг гуркираб ўсишига олиб келди, бу эса фермерларни хурсанд қилаётган эди. Аммо ўт-ўлан дала ўсимликларига зарар келтирди, у ўсимликларга эса кўпгина ҳашаротлар, шу жумладан, капалаклар ва тукли арилар боғлиқ. Ҳисобот муаллифларининг билдиришича, табиатни қўриқлаш ташкилотлари ва фермер хўжаликлари бирга ишлаши ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олиши лозим.
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етди. Жумладан, Сомерсет графлигидаги Лайт Кери дала ҳовлисида ўтказилган кузатувларга қараганда, у ерда тукли арилар сони ўтган йилгига нисбатан 85 фоизга қисқарди.
Изоҳ (0)