Рио-де-Жанейрода Грециянинг Бразилиядаги элчиси Кириакос Амиридис бедарак йўқолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шаҳар полицияси қидирув ишларини бошлаб юборди. Аниқланишича, уни охирги марта 26 декабрь кечаси кўришган.
Амиридис, бошқа дипломатик миссиялар раҳбарлари сингари, Бразилиа шаҳрида ишлайди. Рио-де-Жанейрода у Янги Йил таътилини ўтказаётган эди. Элчихона унинг таътилда эканлигини, таътил 9 январь куни тугашини тасдиқлади.
Изоҳ (0)