Ливанда йил тўйи бўлиб ўтди — оқшом либослари бўйича машҳур дизайнер Эли Саабнинг ўғли уйланди. Ливанлик моделернинг ўртанча ўғли Селио ва унинг севгилиси — 28 ёшли Зейн Кутами маросимни католик анъаналари бўйича ўтказди. Тантана уч кун давом этди. Келин иккита образда намоён бўлди, улардан бири 700 соатдан ортиқ вақт давомида яратилган.

Келин Зейн иорданиялик бўлиб, Cosmopole Consultancy компаниясида ижтимоий медиа аккаунтлари бўйича менежер бўлиб ишлайди. Селионинг айтишича, қизнинг гўзаллиги, кучли шахсияти ва ҳаётга бўлган юқори стандартлари уни дарҳол ўзига ром этган. “Мени кўпроқ ҳайратга соладиган фазилати — унинг ўз қадриятларига содиқлигидир. У ҳаётдан нимани хоҳлашини аниқ билади ва ўз қарорларини катта ишонч ва хотиржамлик билан ҳимоя қилади”, деган у интервьюларнинг бирида.
-R-AQpu1S.avif)
Қиз бўлажак турмуш ўртоғи билан тўрт йил аввал БААда танишган. Ўтган йилнинг ёзида жуфтлик унаштирилганини эълон қилди — Селио севгилисига бриллиант узук совға қилиб, унинг қўлини сўради.

Зейн Кутами маросимда қайнотаси Эли Сааб томонидан яратилган, 780 соат вақт давомида тикилган ва орзудаги образга айланган никоҳ кўйлагида пайдо бўлди.

Бу ҳақиқий маликалар либоси эди — узун енгли, серҳашам шлейфли, бор узунлиги бўйлаб ҳашаматли кумуш кашталар билан безатилган ва каскадли тюл фата билан тўлдирилган ажойиб силуэт. Кичкина бриллиант диадема эса соч турмагини безаб турарди.

Келин отаси ҳамроҳлигида меҳробга чиқди. Ибодатхонадаги маросимдан сўнг, меҳмонлар тўй зиёфатига йўл олишди.

Тўйнинг кечки базми учун яратилган иккинчи либос ҳам биринчисидан қолишмасди. Корсет ва кўйлакнинг ўзи мис-пушти кристаллар, паеткалар ва ромб шаклидаги ярим шаффоф тошлардан ясалган мураккаб кашталар билан безатилган бўлиб, ялтироқ эффектни яратарди.

Тантанада турк актрисаси Ҳанде Эрчел севгилиси Ҳакан Сабанжи билан иштирок этган. Хабарларга кўра, тадбирда баландпарвоз нутқлар бўлмаган, тўй шунчаки меҳмонлар учун минтақалар билан маданий танишув тарзида ўтказилган.

Меҳмонлар 11 қаватли, фил суяги рангидаги табиий гуллар билан безатилган ажойиб тўй тортидан ва шамлар билан безатилган тўкин дастурхондаги таомлардан баҳраманд бўлишди.

Кеча очиқ ҳавода, денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда ўтди, у ердан тоғлар ва Ўрта Ер денгизининг ажойиб манзараси кўриниб турарди.


Изоҳ (0)