Жанубий Кореянинг ҳукмрон «Сэнури» партияси вакилларининг президент Пак Кин Хега нисбатан импичмент жараёни ҳақидаги фикрлари бир жойдан чиқмади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Yonhap агентлигига кўра, 29 депутатдан иборат гуруҳ партияни тарк этишга қарор қилган. Улар ўз баёнотида партияни янги ислоҳотларни қабул қилишни рад этиш ва Пак Кин Хени қўллаб-қувватламасликда айблади.
«Бизнинг партиядан чиқишимиз президент импичменти билан боғлиқ фожиали ҳодиса демократияни ривожлантириш учун имконият яратишига туртки беради», — дейилади баёнотда.
Маълумот учун, парламент томонидан Жанубий Корея президентига импичмент билдирилиши айни пайтда мамлакат Конституциявий судида кўриб чиқилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)