Toyota компаниясининг Россиядаги бўлинмаси — Toyota Motor МЧЖ 18757 дона Lexus NX автомобилини қайтариб олади. Бу ҳақда «Росстандарт» маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Гап 2014 йил сентябридан ҳозирга қадар Россияда сотилган Lexus NX 200, Lexus NX 300h ва Lexus NX 200t моделлари ҳақида кетмоқда.
Мазкур моделларнинг барчасида авария ҳолати юзага келиши хавфи туфайли тормоз тизими дастурий таъминоти янгиланади. Барча таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 11 ойи мобайнида Россияда Lexus автомобиллари сотуви деярли 20 фоизга ошиб, салкам 22 минг донани ташкил этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)