BMW хавфсизлик ёстиқчасидаги нуқсонлар туфайли Хитойдан 193 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Келгуси йил 1 августидан 2005—2011 йилларда ишлаб чиқарилган ва Хитойга импорт қилинган 168,9 минг машина, шунингдек, ушбу йилларда Хитойда ишлаб чиқарилган 24,75 минг седан қайтариб олинади.
Deutsche Welle аниқлик киритишича, мазкур автомобилларда газ генераторига шикаст етган тақдирда фронтал хавфсизлик ёстиқчалари ишлаб кетиши ва ҳайдовчи ҳамда йўловчига зарар етказиши мумкин.
Нуқсонни бартараф этиш бўйича барча ишлар BMW ҳисобидан амалга оширилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)