Пойгачи ва дрифтёр Райан Тёрк Рождествога бағишланган янги видео эълон қилди, дея хабар бермоқда «Motor».
Роликда пойгачи Санта-Клаус либосидаги одамни Ferrari 458 Italia суперкари двигатели ўрнатилган ўзининг Toyota GT86 купесида сайр қилдиради.
Ferrari моторли Toyota GT86 купеси Huddy Motorsport компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳа GT4586 номини олган. Автомобиль илк бор 2016 йил ноябрида йўлга чиққан.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)