Тошкентнинг Ҳасанбой даҳасида Isuzu йўловчи автобуси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибатлари акс этган видео Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида эълон қилинган.
Хабар беришларича, ҳодиса 23 декабрь, жума куни юз берган. Гувоҳларнинг қайд этишича, сирпанчиқ йўлда бошқарувни йўқотган автобус хонадон деворига бориб қаттиқ урилган. Тўқнашув натижасида автобуснинг олд томони жиддий зарар кўрган.
Қайд этишларича, «ҳамма тирик, лекин жароҳатланганлар бор». Қўшимча қилишларича, аварияга учраган автобус 3-автобус саройига тегишли ва 42-йўналиш бўйича ҳаракатланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)