Тошкентнинг Яшнобод туманида 19 декабрь куни соат 22:00 атрофида Lexus автомобили иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда тошкентлик автоҳаваскорларнинг Facebook’даги гуруҳларида ахборот берилган.
Хабарларга илова қилинган суратларда Lexus автомобили бир уюм металлга айланиб қолганини кўриш мумкин.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, машина ичида икки киши бўлган, уларнинг иккиси ҳам енгил тан жароҳати олган.
Қайд этишларича, автомобиль совуқ ҳаво вақтида музлаган йўл бўйлаб катта тезлик билан ҳаракатланган ва оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)