Синай шимолида Миср ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ўтказилган ҳарбий операция давомида ИШИД гуруҳининг 15 жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Террорчилар ал-Ариш шаҳридан жанубда йўқ қилинди. Шимолий Синай вилояти пойтахти бўлмиш ушбу шаҳардаги рейдларда AH-64 Apache вертолётлари иштирок этди.
Бундан ташқари, бир қанча экстремистлар Шайх-Зувайда яқинидаги тўқнашувларда ўлдирилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)