Ўзбекистонда балиқ икраси ва бодом мағзига янги стандартлар жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертифакатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Агентликнинг тегишли қарорлари билан «Тузланган думалоқ балиқ икраси. Техникавий шартлар» ва «Қобиқдаги ширин бодом мағизи. Техникавий шартлар» давлатлараро стандартлари тасдиқланди ҳамда давлат рўйхатига киритилди.
Янги стандартлар 2017 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
2016 йилда рўйхатга киритилган стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати билан агентлик сайтида жойлашган «Стандартларни амалга киритиш ва бекор қилиш қарорлари» саҳифасида танишиш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)