Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ижро этувчи ҳокимиятнинг жойлардаги органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат турар-жойларини қуриш ҳақида қарор имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Ҳужжатга мувофиқ, 2017—2018 йилларда хизмат уй-жой фонди қишлоқ жойларда қўлланиладиган намунали лойиҳалар бўйича ташкил қилинади. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари, шунингдек, давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун 0,06 га майдонга эга бир қаватли беш хонали уйлар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ва давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари учун эса 0,04 га майдонга эга икки қаватли тўрт хонали уйлар қуриш кўзда тутилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий қиймати 312,4 миллиард сўмлик жами 1682 та турар-жой қурилади.
Изоҳ (0)