General Motors’нинг Россиядаги ваколатхонаси энди Cadillac Russia деб номланади. Корпорация шу тариқа Россияда мазкур брендни ривожлантиришга қарор қилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК хабар бермоқда.
«Биз 2015 йилда эълон қилинган ривожланиш старатегиясига амал қиляпмиз. Россияда Cadillac брендининг турли-туман моделлари тақдим этилмоқда ва бу келгусида янада кенгайтирилади», — дея таъкидлади Cadillac Russia компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Сергей Лепнухов.
Россияда Cadillac автомобиллари сотуви жорий йил 11 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошиб, 1121 донани ташкил этди. Cadillac Jaguar ва Lexus билан бирга 2016 йил сотув ҳажмини кўпайтирган олий тоифадаги автобрендлар учлигидан ўрин олди.
Бренднинг Россияда оммалашган модели сифатида Cadillac Escalade’ни келтириш мумкин: жорий йил ушбу машиналар ҳиссасига жами сотув ҳажмининг тўртдан уч қисми (859 дона) тўғри келди.
Келгуси йили Cadillac’нинг Россиядаги дилерлик марказлари сони ҳозиги 11 тадан 19 тага етиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)