Россиялик боксчи Александр Поветкиннинг допинг намуналарида тақиқланган препаратлар топилмади. Бу ҳақда спортчининг промоутери, Россия профессионал бокс федерацияси вице-президенти Андрей Рябинский маълум қилди, деб хабар бермоқда TJournal.
«ТАСС»нинг хабар беришича, боксчининг намунасида тақиқланган препарат бўлган, аммо уни дисквалификация қилиш учун етакли миқдорда бўлмаган.
17 декабрь куни Поветкиннинг канадалик Бермейн Стивернга қарши жанги олдидан топширган допинг намунасида тақиқланган модда аниқлангани ҳақида маълум қилинганди. Тест натижасига кўра, россиялик боксчининг намунасида SARM гуруҳига кирувчи Остарин моддаси аниқланганди.
Ушбу модда спортчилар томонидан машғулотларда қабул қилинади. Натижада, Бермейн Стиверн ўрнига рингга франциялик Йоанн Дюопа кўтарилди. Поветкин уни 6-раундда нокаутга учратди.
Мазкур ҳолатдан сўнг Поветкин жамоаси «B» пробанинг очилишини талаб қилди. Унга кўра, россиялик боксчининг намунасида Остарин моддаси 1 миллилитрга 10 пикограммни ташкил қилди. Бундай миқдордаги модда спорт озуқаси ёки умумий овқат орқали организмга кириши мумкин ва дисквалификация учун етарли ҳисобланмайди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)