ИШИД жангарилари икки нафар турк ҳарбий хизматчисини тириклайин ёқиб юборди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Ҳарбийлар қатли тасвирланган видео интернетда тарқалгандан сўнг турк расмийлари ижтимоий тармоқлардаги фаолликка қатор чекловлар жорий этди. Олдинроқ Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ўлдирилгандан сўнг шундай чоралар қўлланганди.
Террорчилар бундан бир йил аввал асир олган аскарлар Суриянинг Ал-Боб шаҳрида қатл этилгани билдирилмоқда. Мазкур шаҳар учун жангларда турк қўшинлари ва улар томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия озодлик армияси 138 нафар жангарини йўқ қилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)