АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан Россияга уюштириладиган киберҳужумларга қарши чиқди, деб ёзади «Ведомости».
«Биз душманларимиз бизга қарши қўллайдиган бундай тактика ва техник усуллардан фойдаланишимиз керак деб ўйламайман. Биз нима учун курашаётганимизни ёдда тутишимиз керак. Биз ўз мамлакатимиз, демократиямиз, ҳаёт тарзимиз учун курашмоқдамиз. Рақибларимиз ва душманларимиз қўллайдиган қаллобликлар бу мамлакат салобатидан пастда туради, деб ўйлайман», — деди Бреннан.
Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Россияни Америкадаги сайлов жараёнига аралашишда айблаган ва жавоб чоралари кўришга ваъда берган эди. Кейинроқ New York Times газетаси махсус хизматлар Россияга ҳужум вариантларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)