Жанубий Африка Республикаси Сайёҳлик уюшмасининг янги раҳбари Сиса Нтшона жониворлар билан мулоқотдан иборат сайёҳлик хизматини тақиқламоқчи, чунки уни «эксплуатация ва таҳқирлаш» деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Мамлакатнинг кўплаб табиат боғлари ташрифчиларга олти ойликкача бўлган шер, пантера ва леопард болаларини силаш ва улар билан бирга суратга тушиш, занжирга боғланган гепард билан сайр қилиш, шунингдек, фил минишни таклиф қилади.
«ЖАРдаги сайёҳлик ҳайвонлар билан мулоқот, ёвойи мушукларни силаш, филларни миниш, гепардлар билан сайрни маъқулламайди. Бундай амалиётни таг-томири билан йўқ қилиш керак. Биз фақат ёввойи табиатдаги туризмни таклиф этишимиз керак», — деди Нцҳона, у инсонлар билан бу тарздаги мулоқот жониворларга шикаст етказади деб ҳисоблайди.
Унинг ниятларини ёввойи табиат ҳимоячилари қўллаб-қувватлади, улар табиат боғлари эгаларини «даҳшатли амалиёт»ни бас қилишга чақирди.
Бироқ Нтшонанинг режалари бундай бизнесдан катта даромад кўрувчи боғ эгаларини огоҳ қилиб қўйди. Экспертлар боғлар хўжайинлари бунга рози бўлмаслиги ва жониворлар билан мулоқотнинг бутунлай бекор қилинишига қарши курашишини айтмоқда.
Изоҳ (0)