21 декабрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. 179 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Бу ҳақдаги фармон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.
2. Истанбулнинг Осиё ва Европадаги қисмларини бирлаштирувчи Босфор бўғози остидан ўтган туннел фойдаланишга топширилди. Туннел очилганидан сўнг Истанбулнинг икки қисми ўртасидаги масофани босиб ўтиш вақти 1 соат ва 40 дақиқадан 15 дақиқагача қисқаради.
3. Пан Ги Мун Жанубий Кореядаги президентлик сайловларида иштирокини истисно этмади. «Агар БМТ бош котиби лавозимидаги 10 йиллик тажрибам Жанубий Кореяни ривожлантиришга ёрдам берса, бу мақсадга эришиш учун ўзимни қурбон қилишга тайёрман».
4. Саҳрои Кабирда 37 йилдан бери биринчи марта қор ёғди. Бу мунтазам кузатувлар бошланганидан бери мазкур чўлда иккинчи марта қор ёғишидир.
5. 2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилган Ҳасанбой Дўстматов Швейцарияда ўз мукофотини қабул қилиб олди. У 18 декабрь куни Швейцарияга жўнаб кетган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)