• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “МТРК биносидаги ягона лифт икки йилдан бери ишламайди” — сенатор раисга сўров юборди

    Сенатор Малика Қодирхонова Миллий телерадиокомпания (МТРК) раиси Абдурашид Журабоевга сенатор сўрови юборди. Бу ҳақда жорий йил 11 август куни Сенат ахборот хизмат хабар берди.

    Illustrativ foto: VKonakte
     
    Иллюстратив фото: “ВКонтакте”

    Сўровда жисмоний имконияти чекланган шахслар учун инфратузилмавий шароитларни яхшилаш масаласи кўтарилган. Жумладан, МТРКга қарашли Тошкент радиоэшиттириш уйи биносида лифт ишдан чиққани келтирилган.

    Беш қаватли бино 1966 йилда қурилган. У ерда “Ўзбекистон”, “Ўзбекистон 24”, “Ёшлар” радиоси, “Маҳалла” телерадиоканали, “Ўзбектелефильм” ДУК, “Мақом” ансамбли фаолият юритади. Бинодаги ягона лифт 1982 йилда ишга туширилган, қурилмадан 41 йил фойдаланилган. Аммо 2023 йилдан бери лифт техник талабларга жавоб бермагани учун ишлашдан тўхтаган.

    “Бугунги кунда лифтнинг ишламаслиги натижасида бинода фаолият юритаётган 600 га яқин ходим, икки мингдан зиёд радиоэшиттириш ва кўрсатувларда иштирок этувчилар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ва кекса ёшдаги ходимлар жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Бундан ташқари, бинонинг юқори қаватларига чиқиш учун ногиронлиги бўлган шахсларга зарур бўлган қулайликлар – пандуслар, махсус тўсиқлар ва ногиронлар аравачаси учун кўтаргич ускуналар мавжуд эмас. Бу эса меҳнат унумдорлиги ва меҳмонларга кўрсатиладиган хизмат сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, Тошкент радиоэшиттириш уйи мутасаддиларининг такрорий мурожаатларига қарамай, лифтни янгилаш ёки муқобил инфратузилмани жорий этиш юзасидан амалиётда тегишли чоралар кўрилмаган”, дейилган сўров мазмунида.

    Сенатор сўровида мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида лифт тизимини замонавий талаблар ва хавфсизлик меъёрларига мос ҳолда янгилаш, имконияти чекланган шахслар учун қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида асосланган маълумот тақдим этиш сўралган.

    Маълумот учун, 2025 йилда МТРК фаолияти учун давлат бюджетидан 881,3 миллиард сўм ажратилиши белгиланган (70 миллион доллар). Таққослаш учун, 2024 йилда ушбу тузилмага 555,9 миллиард сўм берилган. Бир йил ичида 322,3 миллиард сўм кўп пул ажратилган. Ўз навбатида МТРКга ажратиладиган пуллар миқдорини ошириб бориш кўзда тутилмоқда. Масалан, 2026 йилда бюджетдан 943 миллиард сўм, 2027 йилда 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ бериш режалаштирилган.

    11 август, 20:59   Изоҳ (0)   419
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.