Lexus компанияси Рождествога бағишлаб, хоҳловчиларни АҚШдаги Willow Springs автодромида RC-F GT3 пойга купесида сайр қилдираётган Санта-Клаус ҳақидаги видеони эълон қилди. «Motor» нашрининг ёзишича, мазкур видеоролик якунлари бўйича Lexus 100 минг долларни хайрия мақсадлари учун ажратган.
Видеода «Лексус»ни Санта-Клаус либосини кийган NASCAR, Trans-Am ва Grand-Am серияларидаги пойгаларда қатнашувчи пойгачи Скотт Пруэтт бошқарган.
Автомобиль йўловчилари трек бўйлаб тезкор айланиш вақтида болалар Рождество учун олишни истаган совғалар рўйхатини ўқиши лозим эди.
Ҳар бир ўқилган қатор учун Lexus хайрияга йўналтириладиган умумий маблағга минг доллардан қўшиб берган.
Хайрия маблағи Toys for Tots нотижорат ташкилоти ҳисобига ўтказиб берилган. 1947 йилдан фаолият кўрсатадиган мазкур муассаса фарзандлари учун совға олишга қурби етмайдиган кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)