Тошкентдаги Шота Руставели кўчасида 17 декабрь, шанба куни Nissan Altima автомобили иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса суратлари Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида эълон қилинган.
Суратларда Nissan Altima йўл ёқасидаги «Москвич»нинг устига орқамача чиқиб кетганини кўриш мумкин. Биринчи қарашда ЙТҲ қандай юз берганини англаш қийин.
«Ҳодиса кўз олдимда юз берди. Машиналар пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаган эди, Altima бўлса ўнг томондан қувиб ўтишни бошлади ва бетонга урилди, бир аёлни уриб юборди ва ўзи учиб бориб ‘Москвич’нинг устига тушди», — деб ёзади ҳодиса гувоҳларидан бири.
Қўшимча қилишларича, Nissan Altima уриб юборган аёл тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган. «Аёл, кўринишидан, тирик эди», — деб ёзади ҳодиса гувоҳи; аёлнинг ҳозирги аҳволи номаълум.
ЙТҲ қурбони бўлган 10 яшар қизалоқ, Cobalt ва Spark’ни урган Captiva: «Пойтахт йўлларида»ги воқеалар
Изоҳ (0)