Новороссийскда 21-маршрутка ҳайдовчиси иккинчи йил кетма-кет автомобилида Янги йил арчаси ва байрам столини ўрнатиб, ўзи Қорбобо кийимини кийиб олди, деб ёзади TJournal.
Бу йил ҳайдовчининг Қорқиз кийимидаги ёрдамчиси ҳам пайдо бўлди. Барча йўловчилар учун зиёфат столи ўрнатилган, машина салонида эса янги йил мусиқаси янграмоқда.
Новороссийскда «Янги йил» маршруткаси биринчи марта 2015 йилнинг охирида пайдо бўлган эди. У ҳақда ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда хабар берилганлигига қарамасдан, ҳайдовчининг исми номаълумлигича қолмоқда. Йўловчилар маршруткани шаҳардаги энг муҳташам маршрутка деб атамоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)