«Барселона» жамоаси ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес Япония телеканалининг шоу дастурида иштирок этди. Унга кўра, Каталония клуби етакчилари 1 дақиқа давомида дарвоза атрофида учаётган дронни тўп билан пойлаши керак бўлди.
Учувчисиз учар аппарат Осиё, хусусан, Японияда жуда машҳур саналади. Мазкур қурилма иштирокидаги мусобақалар чемпиони дрон билан ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошира олади.
Бу сафар у дарвоза ортидан жой олди ва дронни дарвоза атрофида турли йўналишларда ҳаракатлантирди. Месси ва Суарес 1 дақиқа ичида бир нечта зарбалар йўллади. Якунда Суарес дронни пойлашга муваффақ бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)