БМТ Хавфсизлик кенгаши Алеппода ўтказилаётган эвакуациянинг халқаро мониторинги ҳақида резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатни кенгашнинг барча 15 аъзоси, жумладан, Россия қўллаб-қувватлади, дея хабар беради «РБК».
Резолюциянинг барчани қониқтириши мумкин бўлган варианти Хавфсизлик кенгашида уч соатдан ортиқ давом этган ёпиқ маслаҳатлашувлар якуни бўйича танланди. Матн Франция ва Россия томонидан таклиф этилган лойиҳалар асосида тайёрланди.
Дастлаб ҳужжатнинг Франция лойиҳаси бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилиши мўлжалланганди, бироқ Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин Парижнинг Алепподаги вазият юзасидан таклифлари «бажариб бўлмайдиган ва хавфли» эканлиги, Москва улар кенгашда маъқулланишига йўл қўймаслигини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)